Ҳар ҳафтанинг сешанба куни Марказий банк чет эл валюталарининг сўмга нисбатан янги қийматларини янгилаб боради.
Маълумки, ҳар ҳафтанинг сешанба куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет эл валюталарининг сўмга нисбатан янги қийматларини янгилаб боради. Қайд этиш керак, сўнгги ойлар мобайнида АҚШ доллари фақат ошиб келмоқда ва айни дамда 1 АҚШ доллари 3846 сўму 33 тийинни ташкил этади.
Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, эндиликда ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб автомобиллар учун белгиланган нархлар ҳам янгиланаверади.
GM Uzbekistan АЖ олдин автомобиллар эҳтиёт қисмларини Жанубий Кореядан долларга сотиб олар эди. Тахминимизча, энди Марказий банк долларни ўзбек сўмига алмаштириб беришни ўз зиммасига олган ва GM Uzbekistan билан биргаликда шундай ҳисоб-китоб қилишган.