...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гитлернинг китоби қайта нашр этилади


02:47, 04.12.2015 Олам
 4 583

2016 йилда Гитлернинг “Mein Kampf” асари яна дунё юзини кўради. Бундан ижтимоий ташкилотлар ҳавотирда.

Германияда Иккинчи жаҳон урушидан 70 йил ўтиб,  биринчи марта Адольф Гитлернинг “Mein Kampf” асари қайта нашр этилади. Китоб 2016 йилнинг январида чиқиши режалаштирилган, дея хабар беради Financial Times.

Ушбу китоб муаллиф вафотига 70 йил тўлгани муносабати билан нашр этилмоқда. Бунгача асарга бўлган ҳуқуқ Бавария ҳукуматига тегишли эди.  Лекин энди бу ҳуқуқ Германия қонунлари бўйича жамоат ихтиёрига ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Гитлер ўз асарида нацизм мафкурасининг асоси бўлган сомий халқларга қарши ирққа ажратиш ғояларни илгари сурган.

Нашр этиш ишларини Мюнхеннинг Замонавий тарих институти ўз зиммасига олган. Институт раҳбари Андреас Виршингнинг сўзларига кўра, китоб 4 минг намунада босиб чиқарилади. Китобга берилган 3,5 мингга яқин аннотация Гитлернинг асари ҳақидаги афсоналарни йўқ қилишга қаратилган.

Бир қатор ижтимоий ташкилотлар Гитлер китобининг қайта нашр этилишига қарши чиқишмоқда. Чунки одамлар орасида янги нацистик кайфиятларнинг жўш уриши кузатилиши мумкин. Германия Адлия вазирлиги китобга нисбатан керакли чекловлар ўрнатишни ваъда берди.


“Mein Kampf” (“Менинг курашим”) асари  биринчи марта  Германияда 1925 йилда нашр этилган ва ўзида муаллифнинг ҳаёт йўли билан бирга национал-социализм ғояларини ҳам жамлаган. Кўпчилик давлатларда ушбу асарнинг сотилишига чекловлар қўйилган, баъзи мамлакатларда эса умуман тақиқланган.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Гитлер Mein Kampf китоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!