...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғишт заводидан 62 млн лик нима ўғирлаш мумкин?


10:18, 25.09.2017 Жамият
 3 988

Чинозда “Magnat perfect brick” МЧЖга уч нафар шахс ўғирликка тушганда қўлга олинди.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ички ишлар органлари ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари сабабли содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
 
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 8 сентябрь куни номаълум шахслар Чиноз тумани Олмазор қўрғони ҳудудида жойлашган “Magnat perfect brick” МЧЖга тегишли ғишт ишлаб чиқариш заводидан жамият балансида турган умумий нархи 62 миллион 600 минг сўмлик товар-моддий бойликларини ўғирлаб кетган.
 
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу заводда ишловчи: Т.К., Д.И. ва С.Э.лар томонидан содир этганлиги аниқланган.
 
Жиноятчилар жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланиши таъминланмоқда.
 
Жиноят иши юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят Тошкент вилояти Ғишт заводи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар