...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германиянинг биринчи президенти Роман Херцог вафот этди


15:49, 10.01.2017 Олам
 2 385

Мамлакатнинг амалдаги президенти Йоахим Гаук собиқ президентнинг оиласига таъзия билдирди.

Бугун, 10 январь куни Германиянинг биринчи федерал президенти Роман Херцог 82 ёшида олмдан ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
Роман Херцог 1934 йилнинг 5 апрелида Ландсхут шаҳрида дунёга келган. Мюнхен университетини тамомлаган.
 
Херцог мамлакат раҳбари сифатида 1994 йилдан 1999 йилга қадар фаолият юритган. 1999 йили унинг лавозимини Йоханнес Рау эгаллаган.
 
Херцогнинг вафоти муносабати билан Германиянинг амалдаги президенти Йоахим Гаук собиқ президентнинг оиласи, хусусан унинг рафиқаси Александре фон Берлихингенга таъзия билдирди.
 
“У Германининг ўзини ўзи англаш жараёнининг шаклланишига сабабчи бўлган ажойиб инсон эди. Херцог фуқаролар ва сиёсатчилар ўртасидаги ўзаро бирдамликни мустаҳкамлади ва фуқароларнинг муҳаббатига сазовор бўлганди”, дейди Гаук нутқида.
Умида Якубова

Теглар:Германия Роман Херцог Йоахим Гаук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!