...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди


12:25, 09.10.2017 Олам
 1 760

Вафот етган ва жароҳатланган йўловчиларнинг барчаси турк миллатига мансуб кишилар эканлиги айтилмоқда...

Германиядаги Гессен вилоятининг Буцбах шаҳрида содир бўлган ЙТҲ натижасида уч нафар киши вафот этди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар бермоқда.
 
Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, ЙТҲга юк машинасининг енгил автомобилга келиб урилиши сабаб бўлган.


 
Натижада уч нафар енгил автомобиль йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлган ва бир нафар киши жиддий жароҳат олган. Жароҳатланган йўловчи дарҳол шифохонага ётқизилган.
 
Вафот етган ва жароҳатланган йўловчиларнинг барчаси турк миллатига мансуб кишилар эканлиги айтилмоқда. Улар, шунингдек, бир-бирларига қариндош ҳам бўлишган.
 
Воқеа юзасида суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Юк автомобили иштирокида ЙТҲ Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!