...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда ваҳший қотил қўлга олинди


19:37, 21.09.2017 Олам
 5 819

Ўтган ҳафта Дразен Дакич уйида ўзининг 6 ёшли ўғли ва яна 3 кишини ваҳшийларча отиб ўлдирган эди.

Германиянинг Баден-Вюртемберг вилоятида ўғли ва яна 3 кишини ўлдирган ваҳший қотил қўлга олинди.
 
7 кундан бери Германия полицияси томонидан қидирилаётган 40 ёшли Дразен Дакич жиноят содир қилган жойдан 12 км узоқликдаги ўрмонда қўлга олинган.
 
Полиция баёнотига кўра, Дакични ўрмон йўлида кўрган маҳаллий аҳоли вакили полицияга телефон қилиб, у ҳақда маълумот берган.
 
Ўтган ҳафта Дразен Дакич уйида ўзининг 6 ёшли ўғли ва яна 3 кишини ваҳшийларча отиб ўлдирган эди.
 
Унинг турмуш ўртоғи бахтли тасодиф сабаб уйдан қочиб чиқиб тирик қолган эди.
 
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Гумондор ҳибсга олинган. Полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Германия Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!