...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийдаги носоз аттракциондан қулаган йигит оғир аҳволда! Шифокорлар операцияни ортга сурмоқда...


19:20, 21.09.2017 Жамият
 19 765

Истеъдодли ёш актёр хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган.

Бугунги кунда аҳоли истироҳат боғларида хордиқ чиқаришга ошиқади. Бироқ истироҳат боғидаги аттракционларнинг хавфсизлиги таъминланганми?
 
Яқинда содир бўлган бахтсиз ҳодиса бир оиланинг севимли фарзандининг ҳаётига хавф солди. У шифохонада ўлим билан олишиб ётибди. Бу эса аттракционлар хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига айланишига сабаб бўлди.


 
Воқеа 16 сентябрь куни тахминан соат 20:50 ларда Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истроҳат боғида содир бўлди. Бу ҳақда Баҳром Якубовнинг дўсти Бобур Пирматов хабар берди.
 
Унинг фикрича, Баҳром Якубов учаётган занжирли “Панда” номли аттракционнинг хавфсизлик камари носоз бўлган. Шу сабабли у ҳавода учиб бориб созлама ускуналарининг таркибий қисми бўлмаган нарвонга бориб урилган.
 
Айтишларича, ўша куни аттракционни созлаш мақсадида айнан ўша нарвон аттракцион ҳудудига олиб кирилган.
 
Бахтсиз ҳодиса натижасида Баҳром Якубовнинг қўли ва оёғи синган, ўнг юзи фақатгина пластик жарроҳлик ёрдамида тикланиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Бурни ва жағига етган шикаст кўз косаси синиши ҳамда бир кўзидан айрилиши билан якун топган.
 
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар — инсон ҳаётини ҳамма нарсадан устун қўйишга чақирмоқда.
 
Бироқ Баҳромнинг даволаниши беш кундан буён кечиктирилмоқда. Шифокорлар 150 миллион сўмни кутишмоқда.
 
Тўғри, Баҳром олган жароҳатларни жарроҳлик йўли билан тиклаш учун маълум бир турдаги тиббий воситалар, дори-дармон ёки махсус тиббиёт ускуналари зарур бўлиши мумкин.
 
Аммо бир инсон ўлим билан олишаётган бир вақтда тиббиёт ходимлари ёрдам кўрсатмасдан, муолажани аллақандай моддий маблағга тиркаб қўйиш қанчалик тўғри?
 
Баҳром ҳозирги кунда Навоий шаҳридаги вилоят шифохонасининг жонлантириш (реанимация) бўлимида оғир аҳволда ётибди. Унинг аҳволи бунданда...
 
Ундан ортиғини тасаввур қилиш одам учун оғирлик қилади. Ундан кейин ким жавоб беради?
 


Эслатиб ўтамиз, Баҳром Якубов ёш, истеъдодли ижодкор, шоу-бизнес оламида кўзга кўринаётган актёр йигитлардан бири. Мисол тариқасида у хонанда Руҳшонанинг “Шекилли” қўшиғига олинган клипда суратга тушган.


 
Таҳририят Баҳромнинг олган жароҳатлари тезда битиб, оиласи бағрига соғ-саломат қайтишини тилайди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Аттракцион Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар