...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга “футбол юлдузлари”нинг ташрифи кутилмоқда


18:45, 21.09.2017 Спорт
 11 151

Жаҳонга танилган футбол юлдузлари Тошкентда мастер-класс ўтказишлари мумкин.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 21 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида учрашди.
 
Учрашув давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Инфантинодан таниқли футбол юлдузлари Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши ва жаҳон футболида фаолият олиб бораётган топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб беришлари учун таклиф қилишда амалий ёрдам беришини сўради.
 
Бундан ташқари, Европанинг кўзга кўринган футбол клублари ва Ўзбекистон жамоалари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.
 
ЎФФнинг собиқ президенти Мираброр Усмонов ташкилотчилигида бундан 9 йил илгари “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Тошкентга мастер-класс ўтказиш учун ташриф буюрганди.
 
Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам 2009 йил Тошкентга ташриф буюриб, “Бунёдкор” стадионида ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб қайтганди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Унда Умид Аҳмаджонов ЎФФнинг янги президенти сифатида оммаган таништирилди. Конференцияси иштирокчилари бир овоздан Умид Аҳмаджоновнинг номзодига  овоз беришган.
 
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФФ делегацияси Швейцариядан Тошкентга шу ҳафта охирида қайтиб келади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФФ футбол юлдузлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!