...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда салафийларга алоқадор икки шубҳали шахс қўлга олинди


17:22, 09.02.2017 Олам
 1 757

Германияда қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирган икки шахс полиция томонидан аниқланди.

Бугун, 9 февраль куни Германияда қўпорувчилик ҳаракатини уюштиришни режалаштирган жиноятчилар мамлакат хафсизлик ходимлари томонидан аниқланди. Полициянинг маълум қилишича, улар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бўлган икки шахсни қўлга олган. Маълумотларга қараганда 27 ёшли жазоирлик эркак ва 23 ёшли нигериялик шеригининг яшаш жойи Готенген яқинидан, тезкор қидирув натижасида аниқланган. Бу ҳақда “New York Times” нашри хабар берган.
 
Қўлга олинганларнинг иккиси ҳам шу шаҳарда анчадан бери истиқомат қилишини, салафийлар оқимидаги кишилар билан алоқаси борлигини тан олган. Полиция командири Увэ Лувриг баёнотига кўра, уларга содир этилиши эҳтимоли бўлган жиноят ҳақида огоҳлантириш келиб тушгандан сўнг, нозирлар ўн иккита даҳани тўлиқ тинтув қилиб чиқишди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Экстремизм Германия Салафийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!