Фалокат Фрайбург-Брайзах йўналишидаги темир йўл линиясида содир бўлган.
Бугун, 11 июль сешанба куни Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал ерида поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, ҳодиса душанбадан сешанбага ўтар кечаси Фрайбург-Брайзах йўналишидаги темир йўл линиясида содир бўлган.
Номаълум дарахт йўлга йиқилган, тезлик билан ҳаракатланиб келаётган поезд эса дарахтга бориб урилгандан сўнг рельсдан чиқиб кетган.
Фалокат оқибатида ҳеч қайси йўловчи жиддий зарар кўрмаган. Маълумотларга кўра, поездда 120 йўловчи жойлашганди, полиция ва қутқарув хизмати ходимлари ҳозирда йўловчиларни хавфсиз жойга эвакуация қилишди.

Акмал Эшонхонов