...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда миллатчи одамларни босиб кетди


18:50, 02.01.2019 Олам
 3 886

Шимолий Рейн – Вестфалия ерларидаги икки шаҳарда ҳайдовчи одамлар устида бостириб борган.

Янги йил кечаси Германия фуқароси бўлган ҳайдовчи бир неча марта қасддан одамларни босиб кетди. Ҳодиса натижасида тўрт киши жабрланди.
 
Полиция берган маълумотга кўра, 50 ёшли эркак Боттроп шаҳрида йўлда кетаётганларни, кейинроқ, Эссен шаҳрида бекатда автобус кутаётганларни босиб кетишга ҳаракат қилган (ҳар икки шаҳар Шимолий Рейн – Вестфалия федераль ерларида жойлашган).
 
Полиция эркак бундай ҳаракатларни ксенофобия (бошқа миллатлар вакилларини ҳушламаслик – миллатчилик) асосида амалга оширганини таъкидлаган. Негаки, ҳайдовчи Боттропда Сурия ва Афғонистондан келган мигрантлар гуруҳини босиб кетган.

 Терговчилар қўлга олинган эркак руҳий касал бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!