Клубдан ҳайдалган киши бироз вақтдан кейин қурол билан кириб келиб, атрофга қарата ўқ узишни бошлаган.
Воқеа 30 июлга ўтар кечаси рўй берди. Отишма содир бўлган жойга полиция вакиллари ва махсус хизмат ходимлари етиб келишди.
Клубда бўлган одамлар юз берган воқеадан сўнг, бинодан қочиб кетишган.
Отишма сабаб 1 киши вафот этди. Қурбон бўлганларнинг иккинчиси жиноятчининг ўзи бўлиб, у полиция узган ўқдан яраланиб, шифохонада жон берди.
Йоханнес шаҳри прокурорининг маълум қилишича, отишма теракт эмас. Воқеа жанжал оқибатида юзага келган. Уни уюштирган шахс тунги клуб раҳбарининг куёви бўлиб, у билан жанжаллашган.
Шундан сўнг, уни клубдан ҳайдаб чиқаришган. Жиноятчи эса бироз вақтдан кейин қурол билан клубга кириб келган ва атрофга қарата ўқ узишни бошлаган.
Маҳаллий полициянинг аввалроқ берган маълумотига кўра, жиноятчи 15 йилдан бери Констанцда яшаб келган асли ироқлик шахс бўлган.