Самолёт чекка ҳудудга олиб ўтилган ва текширувдан ўтказилмоқда.
Airbus A380 самолёти ичида 500 киши бўлган. Айрим манбаларда эса самолёт бортида 530 нафар йўловчи бўлгани айтилмоқда.
Хабарларга қараганда, “Lufthansa” компаниясининг офисларидан бирига номаълум шахс қўнғироқ қилиб, самолётда бомба борлигини айтиб, таҳдид қилган. Шундан сўнг борт учувчиси самолётни яқиндаги аэропортга тезкор қўндиришга қарор қилган.
Авиалайнер Нью-Йоркка қўнгач, йўловчилар хавфсиз ҳудудга кўчирилган. Самолёт ҳам аэропортнинг энг чекка ҳудудига олиб ўтилган. Ҳозирча шубҳали буюм топилмаган бўлса-да, қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда.