...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германия Европани ҳам Россия, ҳам АҚШга қарши бирлаштирмоқчи


09:13, 14.06.2018 Олам
 6 368

Аввалроқ, Маас Ғарб давлатларини Суриядаги воқеалар сабаб Россияга нисбатан босимни кучайтиришга чақирган эди.

Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Европа Иттифоқи мамлакатларини ташқи хавф туғдирувчи кучларга нисбатан бирлашишга чақирди.
 
Маълумот учун, Ташқи куч деганда АҚШ ва Россияга алоҳида урғу берди.
 
Хусусан, вазирлик раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Америка ҳаммасидан муҳим” қабилидаги худбинча сиёсатини ЕИ учун асосий хавфли деб атаган. Яна бир таҳдид сифатида у “халқаро ҳуқуқ ва давлатлар суверенитетига ҳужум қилаётган” Россияни эслатиб ўтган.
 
“Биз билган ва кўниккан тартиб-қоидалар энди мавжуд эмас. Аминманки, биз янаям кўпроқ жасорат кўрсатишимиз лозим. Бизнинг қўрқоқлигимиз миллатчилик ва изоляцияни озиқлантирмоқда”, дейди Маас.
 
Бундан аввал, Маас Ғарб давлатларини Суриядаги воқеалар сабаб Россияга нисбатан босимни кучайтиришга чақирган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!