Жароҳатланганларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.
Хабарда айтилишича, Tоyota Prado катта тезликда келаётган бўлган ва қарама қарши йўлларни ажратиб турувчи бетон тўсиқларга урилиб, ағдарилиб кетган. Машина ичидаги ҳайдовчи, униг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди бўлган. Маълумотларга қараганда, машинадагиларнинг 4таси жароҳатланган, улардан биттаси аёл киши экани айтилмоқда.
Жароҳатланганларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёз мавсумида тоғли ҳудудларга қатнайдиганлар сони кескин ортиши, кўплар шошқалоқлик сабаб тезликни ошириши оқибатида ЙТҲлар келиб чиқишини таъкидлашмоқда. “Йўллар қанча текис ва равон бўлса, ҳайдовчилар шунчалик тезликка эрк беришади”, дейди тармоқ аъзоларидан бири.