Вулқон отилишига охирги вақтларда юз берган ер ости силкинишлари сабаб бўлган.
Гавайининг йирик оролларидан бирида, Леилани-Эстейтс манзилгоҳидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган Килауэа вулқони отила бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Оролда фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлиб, ҳудуддаги 10 мингга яқин аҳолини эвакуация қилиш бошланган.
Фуқаро мухофазаси агентлиги эвакуация ҳудудида юқори миқдорда аҳоли учун хавфли бўлган олтингугурт диоксидини аниқлаган.
Вулқон отилишига охирги вақтларда юз берган ер ости силкинишлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Килауэа вулқони ён қисмидаги қотишма ҳафта бошида қулаб тушган ва лава қиялаб аҳоли уйлари тарафга қараб оқа бошлаган.
Ҳозирда оролда назорат кучайган.
Суннатилла Абдуллаев