...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда Майон вулқони отилди


11:33, 23.01.2018 Олам
 2 010

Лава фавворалари 700 метр баландликка кўтарилган, яқин атрофдаги шаҳарлар кул ёмғири остида қолган.

Бугун, 23 январь куни Филиппинда яқинда уйғонган Майон вулқони отил. Бу ҳақда “Associated Press” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Лава фавворалари кратердан 700 метр, кул уюмлари эса 3 км баландликка кўтарилган. Албай ва Камаринес-Сур вилояти шаҳарларида кул ёмғири шу даражада кучли бўлганки, атрофни кўриб бўлмаган.
 
Сўнги кунларда сейсмологлар қайд этган силкинишлар ичида буниси энг кучлиси бўлди. Маҳаллий ҳукумат тўртинчи даражали хавфни эълон қилди; бу шуни билдирадики, яқин кунларда вулқоннинг бунданда кучли отилиши содир бўлиши мумкин. Эвакуация ҳудуди вулқондан 8 кмгача кенгайтирилиб, минглаб одамлар эвакуация қилинди.
 
Айни дамда вақтинчалик жойлаштириш марказида 30 мингдан зиёд аҳоли жойлаштирилган. Вулқон отилиши натижасида жабр кўрганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
 
Маълумот учун, Вулқон Филиппин пойтахти Манила шаҳридан 340 км узоқликдаги Албай вилоятида жойлашган. Унинг биринчи отилиши 1616 йилда қайд этилган, энг ҳалокатлиси 1814 йил содир бўлган. Унда 1,2 минг одам ҳалок бўлган. Вулқон алпинистлар орасида жуда машҳур, 2013 йилда унинг отилиши оқибатида 5 сайёҳ қурбон бўлганди.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Филиппин Майон вулқони Албай вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!