...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Реал Мадрид” футбол мактаби очилади


11:27, 23.01.2018 Спорт
 2 555

“Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийлар ҳам Ўзбекистонга ташриф буюради.

Аввал маълум қилинганидек, айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов кеча, 22 январь куни “Реал Мадрид” клуби академияси директори  Хулио Ронко билан учрашди.
 
Учрашувда эришилган келишувга асосан “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда “Реал Мадрид” клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.
 
Ундан ташқари “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади.
 
Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
 
Шунингдек, Ўзбекистондаги истеъдодли болаларни Мадриднинг “Реал” клуби кўригига олиб бориш, “Қироллик клуби” томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.
 
“Реал Мадрид” Академияси хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.
 
Эндиликда ушбу дастур асосида “Реал Мадрид” методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.
 
Бугун Аҳмаджонов Парижга йўл олади ва у ерда Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!