...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суматра оролида вулқон отилди


21:13, 19.02.2018 Олам
 2 271

Шарқий Осиё мамлакатлари вулқонлари бирин кетин ҳаракатга келмоқда.

Бугун, 19 февраль куни Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони отилди.
 
Маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Синабунг вулқони беш километр баландликка кул уюмларини отган, ҳосил бўлган кул булутлари кратердан 4,9 км жанубий шарққа ва 3,5 км шимолга тарқалган.
 
Вулқон бу йилги рекорд даражада баландликка отилган. Лекин шунга қарамай кул булутлари Медан шаҳри ва аэропорт ҳудудига етиб бормаганлиги хабар берилди.
 
Ҳозирча ҳеч ким жабрланмаган ва эвакуация ҳолати эълон қилинмаган.
 
Маълумот учун, Синабунг вулқони баландлиги 2 460 метр. Вулқон 400 йил ичида биринчи марта 2010 йил уйғонган, кейинчалик, 2013 йил ва 2014 йил бошида кул отиб турган. Фақатгина 2014 йил ёзида лава отилиши кузатилган, 2015 йил июнда эса вулқонга яқин бўлган ҳудудлардан 6 минг киши эвакуация қилинган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Индонезия Синабунг Вулқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!