Айни пайтда турк чемпионатида пешқадамлик қилаётган мезбонлардан рақиблари олти очко ортда қолишмоқда.
Айни пайтда турк чемпионатида пешқадамлик қилаётган мезбонлардан рақиблари олти очко ортда қолишмоқда.
Шу боис “Фенербаҳче” клуби президенти Азиз Йилдирим ушбу дербидаги ғалаба учун ўйинчиларга катта миқдорда пул ваъда қилди.
Агар ушбу учрашувда Йилдирим жамоаси ғалаба қозонса, футболчилар 1 миллион евро мукофот пули олишади.
Шу пайтгача клуб тарихида бир ютуқ учун бунчалик кўп пул тикилмаганди.
Азиз Йилдирим бугун футболчиларнинг ўйин олди сўнгги машғулотларига келиб, “2002 йил, 6 ноябрни эсланг.
Ўшанда “Фенербаҳче” “Галатасарой”ни янчиб ташлаганди. 6:0 ҳисоби билан ғалаба қозонганди”.