...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарадаги теракт қурбонлари орасида “Галатасарой” футболчисининг отаси борлиги маълум бўлди


16:41, 14.03.2016 Спорт
 3 244

Футболчининг отаси ўғлининг ўйинини кўраман деб Анқарага келган эди.

Кеча, 13 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрининг Қизилой майдонида кучли портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Бугун портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 тага, жароҳатланганлар эса 130 нафарга етди. Вафот этганлар орасида Галатасарой футболчиси Умут Булутнинг отаси Камол Булут ҳам борлиги маълум бўлди.

Маълумотга кўра, футболчининг отаси Анқарага “Галатасарой” ва “Генчларбирлийи” ўртасида бўладиган футбол ўйнини кўриш учун келаётган чоғида террористик актнинг қурбони бўлди, дея “Sport7.az” хабар берди. Футболчи Умут Булут отасининг ўлими ҳақида бугун тонгда хабар топган.

Маълумот ўрнида, Умут Булут 1983 йилда туғилган. Фаолияти давомида “Трабзонспор”, “Тулуза” футбол клубларида ўйнаган. 2012 йилдан бери Истанбулнинг “Галатасарой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Анқара Теракт Галатасарой Умут Булут Камол Булут 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!