...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Фенербаҳче” президенти лавозимини бўшатмаслик учун жамоа таркибига юлдузларни жалб этмоқчи


11:10, 25.03.2018 Спорт
 2 020

Йилдирим президентлик курсисини Али Кочга бўшатгиси йўқ.

Туркиялик тадбиркор Азиз Йилдирим жамоаси “Фенербаҳче” таркибини кучайтириш учун отни қамчилашга тушди. Сабаби 3 июнда “Фенербаҳче” клуби президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.
 
Йилдирим иккинчи номзод Али Кочдан кўра кўпроқ овоз олиш учун мухлислар эътиборини қозонмоқчи.
 
Унинг рўйхатида  “Бавария” жамоасининг голландиялик ва франциялик легионерлари: Арьен Роббен, Франк Риберилар бор. Шунингдек, у “МЮ” дан Маруан Феллайни, “Ницца”дан Марио Балотеллини ҳам Истанбулга олиб келмоқчи.
 
Аммо клуб президентнинг энг биринчи нишони ҳамон Арьен Роббен бўлиб турибди. Бу борада “Фенербаҳче” клуби “Бавария”га таклиф билан чиқишга тайёр.
 
Роббенннг Германия клуби билан тузган шартномаси тугашига яна бир йил  вақт бор. “Бавария” раҳбарияти 34 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер нархини ҳали белгилаганича йўқ.
 
Шунга қарамай, “Фенербаҳче” Роббен масаласида тезроқ муҳокама столига ўтирмоқчи. Унинг Истанбулга келиши маълум бўлгач, Азиз Йилдирим  бор эътиборини Балотелли ва Феллайни трансферига қаратади.
 
Қанча керак бўлса, шунча маблағни топмоқчи. Хуллас, Йилдирим президентлик курсисини Али Кочга бўшатгиси йўқ.
 
Қолаверса, “Фенербаҳче”нинг асосий рақиби “Галатасарой” ҳам ёзги трансфер мавсумда катта харидларни амалга оширишни мақсад қилган.
 
Фотиҳ Теримга жамоани кучайтириш учун “Галатасарой” раҳбарияти ҳозирнинг ўзида 200 миллион лирани ҳозирлаб қўйди. Ёзгача бу миқдор янада ортиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арьен Роббен Фенербаҳче 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!