...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гаитида “3 ойлик президент” ўз фаолиятини бошлади


17:02, 15.02.2016 Олам
 3 121

Жоселерм шу йилнинг апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган президент сайловларининг тинч ва ҳар томонлама адолатли ўтиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлаган.

8 февраль куни Гаити президенти Мишель Мартелли ўз лавозимини тарк этаётгани ҳамда ўрнига бўш иш жойини қолдириб кетмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.

Мартеллидан сўнг ушбу лавозимни ким эгаллаши номаълумлигича қолмоқда. Аммо унинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахс бир неча кун ичида тайинланиши лозим эди.

Бугун, 15 февраль куни унинг ўрнига президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Жоселерм Привер ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Euronews.com” нашри маълумот бермоқда.

Жоселерм шу йилнинг апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган президент сайловларининг тинч ва ҳар томонлама адолатли ўтиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлаган. Шуни айтиш керакки, парламент иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтган бир неча кунлик тинимсиз баҳс-мунозаралардан кейин кўплаб номзодлар орасидан президент вазифасини вақтинча бажаришга Жоселерм Привер танлаб олинди.

Маълумот учун, президент сайловларининг иккинчи турида сайлов участкаларида йўл қўйилган хатоликлар туфайли ўтган, 2015 йилнинг сўнгида сайлов бир неча маротаба қолдирилганди. Собиқ президент Мартелли эса сиёсатчилар ва парламент аъзолари билан суҳбатдан сўнг хизмат лавомизимини ўз хоҳиши билан тарк этди. Бу эса мамлакатдаги норозиликларнинг олдини олишнинг ягона усули эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин президентлик лавозимини расман тарк этаётганини эълон қилган Мишель Мартелли ўз қарорини шундай изоҳлаган:

— Сенат аъзолари, депутатлар, мамлакатнинг кўзга кўринган сиёсий вакиллари билан учрашувдан сўнг, улар менга лавозимни муаммосиз тарк этишимга кафолат беришди. Улар мамлакатдаги ҳолатни бир маромда ушлаш учун қўлларидан келган барча ишни қилишади.

Воқеалар ривожини кузатамиз. 
Умида Якубова

Теглар:Гаити Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!