2 март куни республика ҳудудига Волгабўйидан совуқ ҳаво оқимлари кириб келади.
1 март куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизи устида шаклланган илиқ ва нам ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда жала қуйиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол секундига 17-22 м тезликда эсиб, тезлиги 23-28 м/с гача этиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқни ташкил этади.
2 март куни республика ҳудудига Волгабўйидан нисбатан совуқ ҳаво оқимлари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача, кундузи эса 7-12 даражагача пасаяди.
Кутилаётган ёғингарчилик муносабати билан ФВВ огоҳлантиради: 1-2 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиш хавфи бор.

Фирдавс БЕК