...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзалчиларга ғалаба муборак бўлсин!


20:24, 02.11.2017 Спорт
 2 200

Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага яна БААга қарши иккинчи учрашувини ўтказади.

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 2 ноябрь куни БАА термасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.
 
Учрашув 5:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.
 
Ўзбекистон термаси таркибида голларга Машраб Одилов (2та), Анасхон Раҳматов (2та) ва Фарҳод Абдумавлоновлар муаллифлик қилишди.
 
Футзал. Ўртоқлик учрашуви
 
Шаржа шаҳри, “Шаржа” спорт мажмуаси.
 
БАА–Ўзбекистон   4:5.
Голлар: М.Одилов 2та, А. Раҳматов 2та, Ф. Абдумавлонов.
 
Маълумот учун, эртага, 3 ноябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
 
Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да “Шаржа” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги иштирокини бошлаб, дастлабки беллашувда Шри Ланка терма жамоасини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!