Полиция Гуанси-Чжуанскода 58 нафар кишини ноқонуний қурол савдосида гумон қилиб қўлга олди.
Бундан ташқари, “Global Times” нашрининг хабар беришича, полиция томонидан ўтказилган тадбир чоғида бошқа давлатларда ишлаб чиқилган 40 дона жанговор автомат, кўплаб ўқ-дори, гранаталарни ашёвий далил сифатида қўлга киритган.
Тергов давомида аниқланган маълумотларга кўра, ушбу қуроллар Хитой пойтахтига Шэнь-чжен шаҳри орқали олиб келинган.
Ноқонуний қурол савдоси бўйича полиция жорий йилнинг март ойида ҳам шунга ўхшаш жиноятларнинг олдини олишга муваффақ бўлишган эди.