...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзалчилар ҳам БААга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишади


15:20, 26.10.2017 Спорт
 1 902

Назорат ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 27–30 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь–4 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
 
Йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Мазкур ўйинларга тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 27–30 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади. 
 
Мураббий Баҳодир Аҳмедов бўлажак йиғинларга 16 ўйинчини жалб қилди.
 
Дарвозабонлар: Рустам Умаров ("Ардус"), Акмалжон Ҳазраткулов ("Дўстлик-AIN").
 
Ўйинчилар: Артур Юнусов ("Ардус"), Машраб Одилов ("Ардус"), Константин Свиридов ("Олмалиқ"), Фарҳод Абдумавлонов ("Ардус"), Даврон Чориев ("Ардус"), Ҳусниддин Нишонов ("Нафис"), Давронжон Абдураҳманов ("Ардус"), Анасхон Раҳматов ("Ардус"), Ихтиёр Ропиев ("Максам-Чирчиқ"), Дилмурод Шавкатов ("Ардус"), Алан Аминов ("Ардус"), Хушнур Эркинов ("Ардус"), Акбар Усмонов ("Олмалиқ"), Ботирбек Ризаев ("Максам-Чирчиқ").
 
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон футбол федерацияси ва БАА футбол ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.
 
Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Шунингдек, кеча, 25 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида БАА ёшлар термасига қарши иккинчи назорат баҳсини ўтказишди ва унда йирик 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришишгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!