Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлишади.
Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади.
“B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.
Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Саралаш ўйинлари 15–17 октябрь кунлари ўтказилади.
Қуйида Ўзбекистон термаси ўрин олган “А” гуруҳи тақвими билан танишинг.
Футзал бўйича ОЧ саралаши, “А” гуруҳи. 15–17 октябрь,
Табриз шаҳри, Эрон.
15 октябрь, якшанба
15:30 Ўзбекистон–Непал
18:00 Қирғизистон–Туркманистон
16 октябрь, душанба
15:30 Непал–Қирғизистон
18:00 Туркманистон–Ўзбекистон
17 октябрь, сешанба
15:30 Ўзбекистон–Қирғизистон
18:00 Туркманистон–Непал
Изоҳ: учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда ва бўлажак беллашувларга тайёргарлик кўрмоқда.
Аввалроқ Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этадиган футзалчилар рўйхати эълон қилинганди.
Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг финалига қадар етиб боришди ва ҳал қилувчи баҳсда Эрон терма жамоасига 7:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлишганди.