...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футболчиларимиз корейс тилини ўрганяптими?


09:51, 15.11.2016 Спорт
 3 247

АФК футболчилар янги хориж тилини ўрганишга қай даражада лаёқатли эканини синовдан ўтказди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея учрашуви  15 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Терма жамоамиз Жанубий Корея Республикасига 13 ноябрда етиб борди. 14 ноябрь куни ўйинчилар футбол ўйнаш маҳоратини намойиш қилишидан аввал икки терма жамоа матбуот хизмати футболчилар янги хориж тилини қай даражада тез ўрганишларини текшириб кўрди.
 
Кореялик футболчилар ўзбекча, ҳамюртларимиз эса корейсча сўзларни талаффуз қилиб кўришди. Натижа ёмон эмас. Рақиб жамоа аъзоларидан кўра бизнинг футболчилар янги тилни тезроқ ўрганишларини намойиш қилдилар. Бу борада бироз устунликка эга бўлдик. Бу устунлик ўйин натижасига ҳам кўчишини жуда-жуда истардик.
 
Терма жамоамиздан Одил Аҳмедов ва Игорь Сергеев, кореяликлардан эса Коо Жа Чеол ва Жи Донг Вон ушбу кичик тажрибада иштирок этишди. Ўзбекистон Футбол федерацияси Матбуот хизмати ушбу эксперимент тасвирланган видеони оммага тақдим этди. Қуйида ушбу видеони кўришингиз мумкин ва футболчилар янги хориж тилини ўрганишга қанчалик лаёқатли эканига гувоҳ бўлинг.
 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Футбол Ўзбекистон-Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!