“Суперой” ҳодисаси туфайли тунни бедор ўтказганлар ҳам топилди.
Ойнинг Ерга энг яқин келган вақтида “Суперой” ҳодисаси кузатилади. Бу ҳодиса сўнгги бора 68 йил аввал рўй берган эди. 14 ноябрь куни Ўзбекистон аҳолиси ҳам ана шундай ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлди.
“Суперой” одатдаги Ойдан ҳажм жиҳатдан 14 фоизга катта, ёруғлиги бўйича 30 фоизга ёрқиндир. Тунда Ойнинг нури янада ёрқинлашганини кўплаб ҳамюртларимиз суратга олиб, ижтимоий тармоқларга ҳам жойлашди. Айтиш керак,бу ҳодиса кўпчиликка завқ улашгани аниқ.
Бу сафар Ой Ерга 357 минг километр масофага яқинлашди. Сўнгги марта “Суперой” ҳодисаси 1948 йилда кузатилган. Кейинги “Суперой” 28 йилдан кейин, яъни 2044 йилда қайтарилади, деб хабар бермоқда RT.

Расулова Дурдона