...
МЕНЮ
ONLINE TV

14 ноябрь куни “Суперой” ҳодисасига гувоҳ бўлиш мумкин


12:33, 07.11.2016 Олам
 5 968

Сўнгги 70 йилликнинг энг катта ҳодисасини юртдошларимиз 14 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 16:23да кузатишлари мумкин.

Шу йилнинг 14 ноябрь санасида истаган киши ташқарига чиқиб, ойнинг ҳар қачонгидан ҳам тўлин ва ёрқин бўлишини кузатиши мумкин. Бу ҳақида “CNN” агентлиги хабар бермоқда.
 
Олимлар бу сафарги ой тўлишиши  сўнгги 68 йилликнинг, қолаверса, XXI асрнинг энг катта ҳодисаси сифатида эътироф этишмоқда. Ой Ерга жуда яқин масофага келганида, “Суперой” ҳодисаси кузатилади.
 
“Суперой” одатдаги тўлган ойдан кўра 14 фоизга катта ва 30 фоизга ёрқин кўринади.
 
Баъзи манбаларнинг хабар қилишларича, Тошкентда мазкур ҳодисани кўриш вақти 14 ноябрь 16:23га тўғри келади.
 

Теглар:Астрономик ҳодиса Суперой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!