Жорий йилнинг март ойида футбол учрашувларида такрорий видеолардан фойдаланишни синовдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
“Нью-Йорк Ред Буллз II” ва “Орландо Cити Б” жамоалари ўртасида кечган учрашувнинг 34-дақиқасида нью-йоркликлар ўйинчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилган пайтда видеотакрорга эҳтиёж сезилди. Ўйиндаги вазият такрор кўрилгач, рақиб қоидабузарга қизил карточка кўрсатилди.
Жорий йилнинг март ойида Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) видеотакрорлардан синов тариқасида фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Футболдаги мазкур янгилик икки йил давомида синовдан ўтказилади ва бу ҳозирча етакчи футбол чемпионатларига тааллуқли эмас.