...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Лионель Мессининг эгизаги топилди


14:33, 13.08.2016 Спорт
 6 677

Гарчи Кирилл Мессига жуда ўхшасада у футбол оламидан бутунлай бошқа соҳада фаолият юритади.

Айни кунларда Қозоғистондаги ижтимоий тармоқлар орқали суратлари яшин тезлигида тарқалаётган Кирилл Овчинников исмли фуқаро тобора машҳур бўлиб бормоқда. Сабаби у кўринишидан “Барселона” футбол жамоасининг юлдузи Лионель Мессига жуда ўхшайди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
 
Кирилл асли Қарағандадан бўлиб, Қарағанда тиббиёт университетини тамомлаган. Ҳозирда стоматолог бўлиб ишламоқда.
 
“Одатда мени европаликлар кам бўлган мамлакатларда Месси билан адаштиришади. Козоғистонда божхона назорати ходимлари ҳам мени унга ўхшашимни айтишди. Бу ҳол соқолимни олиб ташлаганимдан кейин ҳам давом этди. Таиланддаги савдо марказида биргаликда суратга тушишни таклиф қилишди. Хуллас, қаерга бормай атрофимдагилар “Қара, Месси”, деб дастхат олиш учун югуриб келишади”, дейди Кирилл.
 
Кириллнинг сўзларига кўра, бу унга қатор ноқулайликларни туғдираётган экан. Бундан ташқари, Кирилл футболга унчалик қизиқмаслигини ҳам айтиб ўтган.
 
“Одамлар мени Мессига ўхшашимни айтмагунларича Месси ҳақида билмасдим ҳам. Мени унга ўхшатишгач, Мессининг фаолиятига қизиқдим. У иштирок этган футбол матчларини кўраман, аммо футболнинг ишқибози эмасман. Месси менга футболчи сифатида ёқади”, дейди Кирилл.
Умида Якубова

Теглар:Лионель Месси Кирилл Овчинников Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!