...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциянинг Тулуза шаҳридаги аэропортда одамлар эвакуация қилинди


23:25, 23.03.2016 Олам
 2 291

Бинодаги одамларнинг эвакуация қилинишига шубҳали юк сабаб бўлган.

Брюсселда бўлган терактлардан сўнг Францияда террористик таҳдидларга нисбатан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бугун маҳаллий вақт билан 07:00да Тулуза аэропортида одамларга тўсатдан бинони тарк этиш айтилди.

Бинодаги одамларнинг эвакуация қилинишига шубҳали юк сабаб бўлган. Кейинроқ, соат 8:20 да аэропорт терминалида текширув ишлари тугатилди. Ҳеч қандай хавф аниқланмагач одамларга бинога киришга рухсат берилди. Рейслар яна бирин-кетин амалга оширила бошланди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Брюсселда бўлган қўпорувчилик ҳаракатларидан сўнг Европа давлатларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Айниқса, аэропорт, метро бекатлари ва аҳоли гавжум бўлган жойларда хавфсизлик ходимлари синчковлик билан текширув ишларини олиб бормоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги “Завентем” аэропорти ва метро бекатида кетма-кет тўртта портлаш юз берди. Теракт оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 190 киши жароҳатланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Брюссель Франция Тулуза шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!