...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франциялик ишсиз фуқаро лотереяда миллион евро ютиб олди


13:49, 09.07.2017 Олам
 3 033

Омадли харидорга тегишли текширувлардан сўнг катта суммадаги чек тақдим этилди.

Франциянинг Гар вилоятида истиқомат қилувчи ишсиз фуқаро лотерея ўйинида миллион евродан зиёд пул ютуғи соҳиби бўлди.
 
40 ёш атрофидаги фуқаро сигарет сотувчи дўкончадан 5 евро эвазига “My Million” лотереясини сотиб олган ва ютуқ 4 евро бўлиши мумкинлиги ҳақида аввалдан тахмин қилган.
 
Аммо дўкон сотувчиси унга катта ютуқ соҳибига айланганини маълум қилган.
 
“Унга хушхабарни мен етказдим. Биласизми, харидор ёнимга лотереяда унинг исми олдида нега “жекпот” деган ёзув борлигини сўрашга келганди. Ҳатто у “жекпот” деган тушунча нималигини ҳам билмас экан”, дейди сотувчи Стефан Лорка.
 
Лорканинг қўшимча қилишича, ғолибни Парижга биргаликда олиб борган ва у ерда бир ҳафта давом этган тегишли текширувлардан сўнг ғолибга катта суммадаги чек тақдим этилган.
 
Омадли инсоннинг исми ва ютуқни нимага сарфлаши ҳақида ҳозирча маълумотлар келтириб ўтилмади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Франция лотерея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!