АПЛ иштирокчилари болакайни қўллаб-қувватловчи чиқишлари билан ота-онасига далда бўлишаётганди.
Шифокорлар 6 ёшли болакайда нейробластома касаллигининг юқори даражадаги ўсимтаси борлигини аниқлашган. Касаллик асосан асаб тизимини ишдан чиқаради. Бу турдаги ўсимта ёш болаларда кўпроқ учрайди. Брэдли Лоуэри эса касаллик билан узоқ кураш олиб борганди.
“Сандерленд”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда “Борнмут” аъзоси Жермейн Дефо иштирокидаги матбуот анжуманида Брэдли ҳақида сўрашганида у саволларга кўзида ёш билан жавоб қайтарди.
Англия премьер лигасининг кўплаб клублари, футболчилари болакайни қўллаб-қувватловчи чиқишлари билан унинг ота-онасига далда бериб туришганди.