Ишқибоз маст ҳолда соҳил бўйига борган ва шу ерда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган.
25 ёшли ишқибоз маст ҳолатда қирғоқ ёнига келган ва қўққисдан қоқилиб кетиб, саккиз метрлик баландликдан пляждаги тошга келиб урилган. Ҳалок бўлган ишқибознинг исм-шарифи айтилмади.
Францияда ўтказилаётган Европа чемпионатининг C гуруҳидан ўрин олган Польша ва Шимолий Ирландия ўртасидаги учрашув 12 июнь куни бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида польшаликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашув бошланиши арафасида польяклар, маҳаллий ишқибозлар ва шимолий ирландияликлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиққан. Тартибсизлик иштирокчилари шиша идишлар ва стулларни бир-бирларига отишган. Оқибатда етти киши жароҳатланди. Полициянинг аралашуви билангина тартибсизлик бартараф этилган.