Украиналик ишқибозлар ёнидан қурол чиққан
Франциянинг Лилль шаҳрида икки россиялик ва икки украиналик футбол ишқибозлари полиция томонидан қўлга олинди ва қамаб қўйилди. Бу ҳақда шаҳар раҳбарияти хабар берди, дея “RT News” ёзмоқда. Маълумотларга қараганда, Украина фуқаролари ўзи билан қурол олиб юргани учун қўлга олинган.
Хабарда ёзилишича, Лиллда ўтган кечада ҳеч қандай жиддий воқеа содир бўлмаган ва маҳаллий вақт билан соат 23:00да шаҳар кўчаларида бирорта ишқибоз бўлмаган.
Маълумот ўрнида, бугун, 15 июнда футбол бўйича Европа чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган Россия ва Словакия терма жамолари ўртасида ўйин бўлиб ўтади.

Руслан Сулаймонов