...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда қолишни истаган мигрант паспортини ютиб юборди


12:06, 19.08.2016 Олам
 3 046

Францияда ноқонуний мигрантлар дарҳол мамлакатдан депорт қилинади. Мазкур мамлакатга бир йилда 100 мингача ноқонуний мигрант келади.

Франциянинг Тулуза шаҳрида гамбиялик ноқонуний мигрант депортациядан қочиш учун ўз паспортини ютиб юборди. Бу ҳақда “La Depeche” хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, Бубакар исмли 34 ёшли эркак Францияда бошпана топишга ҳаракат қилган, аммо қўлга олиниб, Тулуза аэропортига депортация учун олиб келинган. Мигрант ватанига кетишни хоҳламай, чегара текширувида ундан ҳужжатлар сўралганида, паспортининг саҳифаларини бирин-кетин йиртиб олди ва ютиб юборди. 
 
Шундан сўнг,  мигрант полиция билан муштлашиб кетди,  натижада ҳаво кемасининг капитани ўта жаҳлдор йўловчини бортга киришга қўймаган ва Бубакар Францияда қолди. У икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Лекин жазо муддати тугагач, мигрант Гамбияга депорт қилинади.
 
Маълумотларга қараганда, Францияга Африка қитъасидан келадиган ноқонуний мигрантлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мамлакатда бунга қарши қонунлар қабул қилинган ва чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳар йили мазкур мамлакатга 80 мингдан 100 минггача ноқонуний мигрантлар келади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Франция Африка Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!