...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сонди тести: Суратни танланг, кимлигингизни айтамиз


11:46, 19.08.2016 Бу қизиқ
 13 191

Сиз танлаган сурат ҳаётда қандай одам эканлигингиз, руҳиятингиз ва ички оламингиз ҳақида сўзлайди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган тест ХХ асрда, венгриялик руҳшунос Леопольд Сонди томонидан ишлаб чиқилган.
 
У инсоннинг ички импульсларини ўрганган ва бу борада кўпгина ютуқларга эришган. Сонди тестида илова қилинган суратлар ичида инсонда даҳшат, қўрқув, ҳадик ва жирканиш ҳиссини уйғотадиганлари бор. Албатта, ҳар бир инсон ўз ички дунёсидан, руҳиятидан келиб чиқиб, у ёки бу суратдаги қаҳрамонни танлайди. Сонди одамлардаги бизда ёқмайдиган жиҳатлар ўзимизда ҳам борлиги, инсонлардаги ўша ёқимсиз ҳислатлар одамларни ўзига жалб қилиши ва тортишини айтиб ўтган.
 
Сонди тест учун саралаган махсус суратларда кўринишидан жиноятчи, қотил, руҳий хаста кишиларни эслатувчи шахсларни кўриш мумкин. Бунинг ўз сабаблари бор. Сиз ҳам ушбу тестдан ўтинг ва руҳиятингиз ҳақида қизиқ маълумотларни билиб олинг.

Қоида: Суратларда акс этган 8 нафар шахсга синчиклаб қаранг. Улар ичидан сизда қўрқинч, ҳадик, нафрат ва жирканиш уйғотаётганини танланг. Ўйлаб кўринг, қоронғуда, кўчада ёлғиз кетаётиб, уларнинг қай бири билан тўқнаш келишни истамасдингиз? Агар танлаб бўлган бўлсангиз, сиз танлаган сурат ортида қандай ҳақиқат ётганидан бохабар бўлинг.
 
Муҳим эслатма!
 
Тест натижаларини ўқишдан аввал, сизга бир нарсани айтиб ўтишимиз лозим. У ёки бу қаҳрамонни танлаш, унинг натижалари сизнинг руҳий хаста эканингизни билдирмайди. Ушбу тест “кўзга ёқмайдиган” шахсларни кўрганимизда ичимизда ҳосил бўладиган импульсларга асосланиб яратилган.
 
1. Бераҳм, бешафқат инсон...
 
Бу суратни танлаган шахсларнинг аксарияти болалиги қийин ўтганидан шикоят қилади. Оғир характери ва бошқаларнинг асабини қўзғайдиган ишларни қилган бўлишлари ҳам мумкин. Ушбу суратни танлаганингиз, сизда атрофдагиларга нисбатан аламзадалик, бошқаларни камситишни хуш кўриш ҳисси бор эканини билдиради.
 
Умумий таъриф. Умуман олганда, сиз атрофдагиларга ёмонлиги тегмайдиган, ҳар кимга ёрдам қўлини чўзишга тайёр инсонсиз. Агар офисда ишласангиз, демак, раҳбарингизга сизни бошқариш осон эмаслигини билинг. Сиз ҳеч нарса қилишни истамаган вақтда атайлаб кечикадиган, касал бўлиб қоладиган ёки кайфиятингиз йўқлигини ҳаммага кўрсатиб юрадиган одамлар сирасига кирасиз. Қийинчиликлар, атрофдаги омадли одамлар олдида сиз ўта кучсиз ва ғайратсиз одам кўринишида намоён бўласиз. Бу эса муаммоларингизни янада кўпайишига сабаб бўлади.
 
2. Эпилептик
 
Сиз танлаган суратдаги инсон эпилептик. Унинг бош мия соҳасида нуқсони бор. Айнан шунга асосланиб, у одамлардан кутилмаганда ғазабланадиган, ҳар дақиқада жаҳли ва аламини бошқалардан олишга тайёр турадиган шахсдир. Агар юзи думалоқ бу одам сизда қўрқинч ва ваҳима уйғотаётган бўлса, демак сиз болаликда атрофдагиларга нисбатан жаҳл ва ғазаб билан улғайган бўлишингиз мумкин.
 
Умумий таъриф. Сиз меҳрибон инсонсиз. Шу билан бирга одамларда ўз-ўзини аъло даражада бошқара оладиган, ҳурматли инсон сифатида намоён бўласиз. Сиз одамлар билан тез чиқишиб кета оласиз.
 
3. Кататоник
 
Кататоник – тасаввур даражаси ўта юқори поғонага етган ва йўқ нарсаларни ёки мавжуд бўлмаган воқеа-ҳодисаларни тасаввур қилгани туфайли атрофдагиларга нафрат кўзи билан қарайдиган шахсдир. Соқоллари олинмаган, ғалати кўринишдаги ушбу эркакдан даҳшатга тушаётган бўлсангиз, демак, сизда ҳам ҳақиқий ҳаётдан бошқа тасаввурлар бўлиши мумкин. Баъзида инсонлар ҳақиқий ҳаёт эмас, ҳаёлий ҳаёт ҳақида ўй суришади.
 
Умумий таъриф. Сиз янгиликларга, янги жой, янги одамларга тез ва осон ўрганиб кетадиган инсонлардан эмассиз. Сиз учун бу жараён ўта қийин ва оғриқли кечади. Сиз ўзингизни бошқаролмай қолишдан қўрқасиз. Атрофдагилардан жуда тез, арзимаган нарсалардан хафа бўласиз, ўзингизни доимо “қути” ичида ушлайсиз. Сизда “ҳаракат кодекси” бўлиб, ўзингизга ўзингиз рухсат этмаган ишларни асло қила олмайсиз.
 
4. Шизофренияга чалинган шахс
 
Суратдаги киши ўта лоқайд, жиззаки, ҳаёллари носоғлом, ҳаракатлари беўхшов шахсдир. Уни кўриб қўрқувга тушаётган бўлсангиз, демак, болалигингизда атрофдагиларга ва мавҳум нарсаларга лоқайдлик ҳисси бўлган.
 
Умумий таъриф. Сиз ҳамма билан чиқишиб кета оладиган инсонсиз. Одамлар орасида ўзингизни яхши ҳис этасиз. Бироқ шу билан бирга сиздек серфикр инсон ортида ўз тасаввурларидан четга чиқа олмаётган, атрофдагилардан ҳадиксираётган шахс яширинган бўлиши ҳам мумкин. Одатда сиз одамлар билан шунчаки суҳбатлашасиз. Ичингизда эса уларнинг сизга кераги йўқлиги, улар билан алоқага киришавериш, суҳбатлашиш фойдасиз эканини ҳис этиб турасиз.
 
5. Жазавачи

Одатда бундай кишилар ўзига ўта бино қўйган, юзаки, беқарор бўлишади. Агар сиз ушбу суратда тўхталган бўлсангиз, демак, сиз одамларни ўзингизга қаратиш, жалб қилиш ва улардан бирор нарса ёки сўзни кутишга мойил инсонсиз.
 
Умумий таъриф. Сиз ички олами ўта бой, ақлли, камтарин бўлиб кўринасиз. Аслида эса уятчанг, атрофдагиларнинг ҳурмати, эътиборини, эътирофини кутиб яшайсиз. Сиз характерингизни “қайта дастурлаш” учун кўп вақт сарф этасиз. Кийинишда ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортадиган бўлишга интиласиз. Бу турдаги инсонлар орасида антиқа касбларни танлаган кишилар жуда кўп.
 
6. Доимий депрессия ҳолатидаги инсон
 
Ўзига ўта паст баҳо берадиган, бошқаларнинг олдида ўзини ҳар нарсага айбдор сезадиган, доимий депрессия билан яшайдиган инсоннинг сурати бу. Агар сиз ушбу суратни танлаган бўлсангиз, сиз руҳий депрессиядасиз, аммо буни доим назорат қилиш, атрофдагилардан яширишга урунасиз.
 
Умумий таъриф. Сизга дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган инсон деб таъриф бериш мумкин. Буни тан олмайсиз, албатта. Шу билан бирга, сиз ўта фаол, оптимист, ўзига ишонган кишисиз. Баъзида одамларга шубҳали кўринасиз. Сиз маълумотларни титкилашга, қандайдир нарсаларни аниқлашга ҳаракат қиласиз. Сизни танимайдиган кишилар руҳшунос деб ўйлашлари аниқ. Ўзингиз депрессия ҳолатида бўла туриб, руҳий кечинмалар сабаб, бошқаларнинг ҳам муаммосига ечим топишга ҳаракат қиласиз.
 
7. Восвос
 
Ўзига бино қўйган, ўта таъсирчан, пулни ҳавога совуришни севадиган бу инсоннинг сурати сизни жалб қилган бўлса, демак, сиз ўзингизни бошқаришни ўрганишингиз керак. Акс ҳолда ҳаёлларингиз сизни ожиз қилиб қўяди.
 
Умумий таъриф. Сиз ваҳима, шовқин, бақир-чақирни хуш кўрадиган инсонсиз. Ўзини тута оладиган инсонлар сирасига кирасиз. Кўпчилик сиздаги бу ҳислатдан ўрнак олади.
 
8. Тана бир, руҳ эса иккита
 
Сизнинг эътиборингизни тортган ушбу сурат битта танада икки киши жойлашган шахснинг суратидир. Унинг ичидаги ҳар бир шахснинг ўз қарашлари, орзулари, мақсад ва истаклари бор. Агар уни танлаган бўлсангиз, демак, сизда ҳаётда бирор нарсани танлаш билан боғлиқ иккиланишлар доимо бўлиб туради.
 
Умумий таъриф. Сиз ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиши керак деб ҳисболайдиган кишилардансиз. Аёлми, эркакми ўз вазифасини қилиши керак, деб санайсиз. Бироқ доимий равишда иккиланадиган фикр ва ҳаёлларингиз туфайли кўпинча қийинчиликларга учрайсиз.
Умида Якубова

Теглар:Сонди Венгрия Тест Руҳий тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzan
15:11 26.08.2016

qoyile



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!