Иззат Ортиқовдан допинг-тест натижасида стрихинин топилди ва у Олимпиада совриндорлари рўйхатидан чиқарилди.
Хабарда ёзилишича, Иззат Ортиқовдан допинг текширувдан сўнг, стрихинин топилди.
“Шу муносабат билан спортчи эркаклар ўртасида 69 килограм вазн тоифасида оғир атлетика мусобақаларидан четлатилади. Унинг медали бекор қилинди ва 2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндорлари рўйхатидан чиқарилади”, дейилади CAS қарорида.
Қирғизистонга нисбатан интизомий жазо Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан кўриб чиқилади.
Ортиқов Рио Олимпиадасида бронза медаль ютган ягона қирғизистонлик спортчи ҳисобланади.