...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда ўтадиган ЕЧ-2016да Россия “ўзини-ўзи” қўриқламоқчи


18:35, 31.05.2016 Спорт
 4 814

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Россия терма жамоасининг ҳар бир ўйинида иш олиб боради.

Францияда ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатида Россия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳам қатнашади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи (РФС) раҳбари ва Спорт вазири Виталий Мутко маълум қилди, дея РИА Новости хабар бермоқда.
 
Европа чемпионати жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар ўтказилади.  Франция ҳукумати Европада бўлган терактлар туфайли бор кучи билан спорт мусобақасини ўтказиш жараёнида хавфсизлик масалаларини кучайтириш ҳақида бир неча марта маълум қилди.
                                                                                                                                                      
“Хавфсизлик чоралари ташкилотчи давлат томонидан кўрилади.  Франциялик ҳамкасбларимиз барча чораларни кўрадилар. Албатта, биз семинарларда қатнашдик,  учрашувлар ўтказдик,  барча масалалар келишиб олинган.  Бугун биз Ижроия қўмитасига қуйидаги масала бўйича мурожаат этдик:  бизнинг терма жамоамиз хавфсизлиги қандай таъминланади, неча нафар Франция полициячиси бунга сафарбар этилади?”, дейди Мутко.
 
Россия футбол иттифоқи раҳбарининг айтишича, терма жамоа ишқибозлари учун барча хизматлар яратилади.  Эслатмалар ишлаб чиқилади, элчихона билан ишлайдиган бир неча офислар очилади. Ишқибозлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат этишлари учун кўп имкониятлар яратилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Франция Европа чемпионати Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!