Бастилия куни муносабати билан ўтказилаётган байрам Франция учун мотамга айланди.
Кеча, 14 июль куни Францияда ўтказилаётган миллий байрам – Бастилияни ишғол қилиш кунида мудҳиш воқеа содир бўлди. Ницца шаҳрида байрамни нишонлаётган оломон орасига юк машинаси бостириб кириб, ўнлаб одамнинг умрига зомин бўлди. Франция президенти Франсуа Олланд мазкур воқеага нисбатан теракт дея баҳо берди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
Шаҳар аҳолиси байрам муносабати билан амалга оширилган мушакбозликдан сўнг уйига қайтаётган пайтда, юк машинаси катта тезликда одамларни босиб ўтган. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг ҳайдовчиси полиция томонидан ўлдирилди, дейилади хабарда.
“Reuters” нашрининг ёзишича, Франция Ички ишлар вазири Бернард Казенуеве қурбонлар сони 80 кишига етгани ва жароҳатланганлар орасида 18 кишининг аҳволи жуда оғир экани ҳақида маълумот берган.
Терроризмга қарши кураш терговчилари 25 тонналик юк машинаси ичидан қурол-яроғ ва гранаталар топган
“The Independent”нинг хабарига кўра, юк машинасининг ҳайдовчиси асли келиб чиқиши тунислик бўлган 31 ёшли Франция фуқароси бўлиб чиқди.
“The Guardian” нашрининг ёзишича, жароҳатланганлар сони 100 кишидан ошган. Ҳайдовчи оломон устига 2 километргача юк машинасини ҳайдаб борган.

Руслан Сулаймонов