...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда 3D принтерида автобус чиқарилди


08:56, 15.07.2016 Технология
 2 873

Ушбу транспорт воситасига “ақлли” IBM Watson дастури ўрнатилди.

Яқин келажакда ерда ҳаракатланадиган исталган транспорт воситаси янги босқичга чиқади ва янада тезкор, қулай ҳамда экологик жиҳатдан тоза бўлади. Фикримизнинг далили сифатида АҚШда 3D принтерида чиқарилган автобусни келтириб ўтишимиз мумкин
 
Local Motors компанияси транспорт инженерияси тарихига кирувчи катта ишга қўл урди. Мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган автобус электр энергияси ёрдамида ҳаракатланади ва атроф-муҳитга ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
 
Ушбу транспорт воситасига “ақлли” IBM Watson дастури ўрнатилди. Унга “Олли” деб ном қўйилди. Автобус маълум бир йўналиш бўйлаб ҳайдовчисиз ҳаракатланади.
 
Мазкур автобус яратувчилари ундан нафақат транспорт воситаси балки уй ёки кафе сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.
 
Транспорт воситасига 12 киши жойлашиши мумкин. Ақлли дастур йўловчиларга яқин орада жойлашган ресторан ёки кўнгилочар жойларни топишга ёрдам беради.
 
Ушбу автобус онлайн равишда оператор томонидан бошқарилади,  йўловчилар билан эса робот гаплашади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Local Motors АҚШ Олли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!