...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция ва Германия жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг Парижда тартибсизлик юз берди


13:04, 08.07.2016 Спорт
 3 625

Асосан ёш футбол ишқибозларидан ташкил топган оломон полиция билан тўқнашган.

Кеча, 7 июль куни Францияда ўтказилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг ярим финал учрашувида Германия ва Франция терма жамоалари тўқнаш келди. Муросасиз кечган баҳс 2:0 ҳисобида мусобақа мезбонлари ҳисобига ҳал бўлди.
 
Ўйиндан сўнг, Франция пойтахти кўчаларида ёшлар полиция ходимларига шиша идиш, тош ва бошқа нарсалар улоқтирдилар. Бунга қарши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишга мажбур бўлишди.  Бу ҳақда “Segodnya.ua” ёзмоқда.
 
Асосан футбол ишқибозларидан ташкил топган оломон,  полициядан норозилигини билдириб, “Биз ўз уйимиздамиз!”, дея бақирган.
 
Маълумотларга қараганда,  полиция ва ёш  футбол ишқибозлари ўртасида тўқнашув Елисей майдони яқинида юз берган. Ҳуқуқ-тартибот органлари намойишчиларни сайёҳлар гавжум жойларга ўтишининг олдини олиш учун, хизмат автомобиллари билан йўлларни ёпишган.
 
Тартибсизликлар давомида бир қатор чиқинди қутилари ёндирилган.  Безориларга қарши бир қанча айбловлар қўйилиши кутилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Франция Елисей майдони Тўқнашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!