...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция президенти футбол бўйича терма жамоа вакилларини тушликка таклиф этди


10:46, 11.07.2016 Спорт
 3 371

Кеча, 10 июль куни Франция ва Португалия ўртасидаги финал учрашуви французларнинг мағлубияти билан якунланди.

Кеча, 10 июль куни Францияда футбол бўйича Европа чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги кескин баҳс 1:0 ҳисобида португалияликлар ғалабаси билан якунланди. “Стад де Франс” стадионида кечган ўйинда ягона гол муаллифи Эдер бўлди.  Португалия ўз тарихида биринчи марта қитъа чемпионлигига эришди.
 
Гарчи французлар мағлуб бўлган бўлсаларда, мамлакат президенти Франсуа Олланд терма жамоа футболчилари ва мураббийларини тушликка таклиф қилди. Бу ҳақда “News Wides” ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, учрашувда Франция футбол федерацияси (FFF) раҳбари Ноэль Ле Граэ ва бир қатор вазирлар иштирок этишади.
 
Франция президенти ўйин бошланишидан олдин мамлакат терма жамоасининг чемпионатдаги ютуқларини юқори баҳолаб, унинг ҳақиқатан ҳам республика руҳини кўтаргани ва халқни бирлаштирганини таъкидлаб ўтди.
.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Франция Франсуа Олланд FFF 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!