...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция президенти 2017 йилдаги президент сайловида иштирок этишдан бош тортди


09:38, 02.12.2016 Олам
 1 856

Олланд президентлик фаолиятини давом эттиришни истамаган илк раҳбар бўлди.

Франция президенти Франсуа Олланд 2017 йилда мамлакатда ўтказиладиган президентлик сайловида иштирок этмайди. Бу ҳақда 1 декабрь куни Олланд ўзининг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилган.
 
Франсуа Олланд ўз хабарида шундай ёзади:
 
“Мен президентлик сайловида иштирок этмасликка қарор қилдим”.
 
2012 йилда Франция президентлигини эгаллаган Олланд яқин ойларда ўз лавозими вазифаси сифатида фақатгина мамлакатни бошқариш мажбурияти қолганлигини қўшимча қилди.
 
Айрим манбалар Франсуа Олландни мамлакат бошқарувини давом эттиришдан воз кечган илк президентлигини эътироф этишмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Франция Франсуа Олланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!