...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Таэквандочилар тақдирланган бир вақтда, Ўзбекистон рўйхатда бир поғона пастлади


17:29, 21.08.2018 Спорт
 3 420

Айни вақтдаги онлайн натижаларга кўра Ўзбекистон кучли 20 та делегация орасида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Бугун, 21 август куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг 3-куни ҳисобланади. Қувонарлиси, бугунги мусобақаларда ҳам Ўзбекистон спорт делегацияси ижобий натижаларни қайд этди.
 
Жумладан, -62 кг вазн тоифасида оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев мусобақадаги ўз навбатида чиқиш қилиб, икки уриниш якунига кўра 298 кг тош кўтарди ва якунда бронза медали соҳибига айланди.





Таэквандочи Дмитрий Шокин финал баҳсида эронлик рақибига имкониятни бой берди ва якунда кумуш медални қўлга киритди. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Дмитрий сўнгги дақиқаларда ташаббусни рақибга бой бериб қўйгани бугунги куннинг энг аламли воқеаларидан бири бўлди.





Таэквандо бўйича +67 кг вазн тоифасида иштирок этган Светлана Осипова ярим финалда қозоғистонлик рақибасига йирик 3:19 ҳисобида енгилди ва бронза медаль соҳибасига айланди.





Юнон-рум курашида кечки дастур жанглари бошланди. Бироздан сўнг -60кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромов бронза медали учун эронлик Меҳрдад Марданига қарши гиламга чиқади.

Айни вақтдаги онлайн натижаларга кўра Ўзбекистон кучли 20 та делегация орасида 11-ўринни эгаллаб турибди, делегация бугунги натижалар бўйича 10-ўринда бораётган эди.



Ўзбекистонлик спортчиларнинг медаллар жадвали:
 
Сана Спортчи Спорт тури Медаль
1 19.08.2018 Сирожиддин Ҳасанов Эркин кураш Бронза
2 19.08.2018 Бекзод Абдураҳмонов Эркин кураш Олтин
3 19.08.2018 Магомед Ибрагимов Эркин кураш Бронза
4 20.08.2018 Дарья Латишева Ушу Кумуш
5 20.08.2018 Ниёз Пўлатов Таэквандо Кумуш
6 20.08.2018 Нигора Турсунқулова Таэквандо Бронза
7 20.08.2018 Давит Модзманашвили Эркин кураш Бронза
8 21.08.2018 Адҳамжон Эргашев Оғир атлетика Бронза
9 21.08.2018 Светлана Осипова Таэквандо Бронза
10 21.08.2018 Дмитрий Шокин Таэквандо Кумуш
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!