...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Шаҳрисабзни кўрсангиз, танимайсиз!


11:38, 03.09.2018 Жамият
 6 130

Оқ Сарой ҳудудида меҳмон ва мезбонлар учун барпо қилинаётган 1800 ўринли махсус амфитеатрда бир неча кундан сўнг концерт томошари ўтказилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Хақаро Мақом санъати Анжумани ўтказилади.




 
Ушбу Анжуманга 75 та давлатдан хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда. Албатта, меҳмондўстлик, илтифот кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Шу боис юзлаб хорижий меҳмонлар ташриф буюрадиган ушбу анжуманга катта тайёргарлик кўрилмоқда.




 
Бир неча ойлар давомида қурилиш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бош-қош бўлди. Айни дамда Шаҳрисабзни, хусусан, Амир Темур томонидан барпо эттирилган Оқ сарой ва унинг атрофидаги майдонни кўрсангиз, танимайсиз.  




 
Оқ Сарой ҳудудида меҳмон ва мезбонлар учун  барпо қилинаётган 1800 ўринли махсус амфитеатрда бир неча кундан сўнг концерт томошари ўтказилади.
 
Оқ Саройнинг халқ билан гавжум кўчалари байрам шукуҳини тараннум этмоқда.  Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрган инсон гўё бир эртакка тушиб қолгандек ўзини ҳис этади, мафтункор табиат қўйнида меҳмон уйларининг қад рослагани, республиканинг барча ҳудудлари тарихини ва маданиятини ифода этувчи  махсус саҳна қурилмалари ҳамда  хунармандларнинг миллий маҳсулотлари киши эътиборини тортмай қолмайди.




 
Илк Хақаро Мақом санъати Анжуманига оз қолди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг ҳам ички, ҳам ташқи туризми ривожи учун ҳам ғоят аҳамиятлидир. 

Теглар:Шаҳрисабз Хақаро Мақом санъати Анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар