...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Сергелида янги уйлар қурилишига старт берилди


19:39, 16.07.2018 Жамият
 4 216

“Чоштепа” МФЙда катта қурилиш ишлари бошланди.

Бугун, 16 июль куни Сергели тумани “Чоштепа” МФЙ ҳудудида ажратилган 30 гектар ер майдонига замонавий типдаги 60 та блокдан иборат 7 қаватли уйларнинг қурилиши бошланди.
 
Уйларнинг ҳар бирида 70 хонадон бўлиб, 30 гектар ер майдонида жами 3360 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2018 йилнинг охиригача якунига етказилади.




 
Уйлар атрофида замонавий спорт майдончаси, болалар ўйингоҳлари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси,  тиббиёт бўлими, дам олиш маскани, кутубхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам фуқароларга фойдаланиш учун топширилади.
 
Катта қурилишнинг тамал тоши қўйиш маросимига маҳаллий меҳмонлар таклиф этилди. Меҳмонларнинг айримлари ногирон, ёлғиз кекса қариялар ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтожлар бўлиб, бу ерда қурилажак уйлар айнан шундай инсонларга ҳадя этилади.










 
55 кг ош дамланган тадбирни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб берди. Ҳоким ўз нутқида Ўзбекистонда ёрдамга муҳтож бўлган уйсиз фуқароларга доимо моддий кўмаклашиш энг устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.







Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сергели Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чоштепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар